Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доимий назоратга олинган бўлиб, суд қарорига асосан белгиланган алимент пуллари қонуний муддатларда ундирилиши таъминланмоқда.
Алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиб келинмоқда.
Жумладан, ФИБ Иштихон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.Абдунабиевдан ундирувчи О.Абдунабиева фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздор мазкур алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келганлиги ҳамда алимент қарздорлиги 14,4 млн сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган ҳамда мазкур суднинг 11.08.2023 йилдаги қарорига асосан қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шу куннинг ўзида алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб юрган Ш.Норқуловга нисбатан суд қарорига асосан ундирувчи Г.Норқулова фойдасига тўланиши лозим бўлган алимент тўловларидан қарздорлиги 6,9 млн сўмни ташкил қилиши аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳам тўпланган ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг 11.08.2023 йилдаги қарорига асосан Ш.Норқуловга ҳам 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи 1-даражали юрист О.А.Наврўзов