Жорий йилнинг 7 сентябр куни Зафаробод туман ҳокимлиги мажлислар залида Олий суд судьяси Элбек Турғунбоев раҳбарлигида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда туман ҳокими Ўткирбек Рахманов, туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, туман Адлия бўлими, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқалар иштирок этишди.
Мулоқотни туман ҳокими Ўткирбек Рахманов олиб борди. Унда сўз олган судья Элбек Турғунбоев сўнгги пайтларда кўп учраётган жиноятчиликлар тўғрисида, хусусан, фирибгарлик, гиёҳвандлик, шунингдек, оилавий ажримлар, уларнинг жамиятга келтираётган зарарлари ҳақида гапириб ўтди.
Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, келиб тушган таклифлар назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.