Зафаробод тумани 2-3 сектор раҳбарлари иштирокида пайшанба профилактика куни мунособати билан аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларни олдини олишга қаратилган масалалар юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисобига турмуш даражасини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш масалалари борасидаги вазифалари ҳам кўриб чиқилди.
Иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олиниб, содир этилган жиноятлар мухокама килинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.