Жорий йилнинг 7 сентябр куни Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов "Бўстон" ва "Самарқанд" маҳаллаларида фаолият олиб бораётган “бешлик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Шунингдек маҳалладаги «бешлик» томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида бу борадаги ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Учрашув давомида “бешлик” томонидан берилган таклифлар туман ҳокими Ў.Рахманов томонидан маъқулланиб, назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.