Пенсияга чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши керак?
Биламизки, ҳозирги кунда пенсия ёшидаги ўқитувчиларнинг мактабларда ишлаб келаётганли кўпчилик ёш ўқитувчилар томонидан танқид остига олиб келинмоқда. Шу сабабли нафақага чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши ҳусусида турли ҳил тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Айримлар пенсия ёшига етган ўқитувчилар мактабда ишламаслиги керак деётган бўлса, айримлар бундай ўқитувчиларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб, уларнинг мактабда ишлашига имкон бериш керак деган фикрни илгари сурмоқда.
Шу сабабли пенсия ёшига етган, лекин мактабларда ҳали-ҳам ишлаб келаётган ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши ҳусусида фикр билдириб ўтишни лозим топдик.
Дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.
Ўқитувчи пенсионер экан, унга кам дарс берилиши керак деган қоида йўқ. Лекин пенсионер ходимнинг ҳеч қандай ютуқлари бўлмаса, у дарс берадиган синфнинг таълим сифати паст бўлса, нафақа ёшида эканлиги сабабли ҳеч қандай малака тоифасига эга бўлмаса бу вазиятда ўз фанининг мутахасиси, бир қанча натижаларга эришиб, малака тоифасига эга бўлган ходимга кўпроқ дарс соатлари бериш мумкин.
Аксинча ходим пенсионер бўлишига қарамай бир қанча ютуқ ҳамда малака тоифасига эга бўлса у ҳолда нафақа ёшидаги ўқитувчига кўпроқ дарс бериш мумкин.
Зафаробод туман Пенсия жамғармаси бўлими