“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидаги шахслар умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
Ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар.
- бунда, эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
- аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
???? Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон Қарорининг II-сон рўйхати I-қисмида ушбу турдаги ишларда ишловчи ходимлар лавозимларининг номлари келтириб ўтилган.
(https://lex.uz/docs/721505#1262800) Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда
10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун умумий белгиланган пенсия ёши (https://lex.uz/docs/112314#127020) 1 йилга қисқартирилади.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия умумий пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.
Цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари (https://lex.uz/docs/721505#1262088) ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Зафаробод туман Пенсия жамғармаси бўлими