Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувига қарздор “Ишбилармон Элёр чимқўрғон” фермер хўжалиги ҳисобидан солиқ тўловларидан бўлган қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижросини иҳтиёрий таъминлаш юзасидан қарздор фермер хўжалиги раҳбари бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, солиқ қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шунга кўра ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Ишбилармон Элёр чимқўрғон” фермер хўжалигига тегишли бўлган Лолазор ҚФЙ ҳудудида жойлашган кўчмас мулк биноси хатланиб, ҳозирда бахолаш ва аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳудди шу каби, солиқ қарздорликларини иҳтиёрий муддатда тўламаган туман ҳудадида фаолият юритувчи “Ижодкор фахри” фермер хўжалигига тегишли бўлган кўчмас мулк биноси ҳам солиқ қарздорликларини ундируви юзасидан қарздорлик ҳисобига ҳатловга олинди.
Ҳозирда мазкур мол-мулкларни баҳолаш ҳамда аукцион савдоларига чиқариш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист Ж.Ў.Иботов