Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доимий назоратга олинган бўлиб, алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиб келинмоқда.
Жумладан, ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Исақуловдан ундирувчи Б.Исақуова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздор мазкур алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган ҳамда мазкур суднинг 11.10.2023 йилдаги қарорига асосан қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист Д.Я.Сайпиев