Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Самадов Салом томонидан Зафаробод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолида норозилик кайфияти юзага келишининг олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлари билан танишди. Жумладан, Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмасида, 1-12-сонли умумтаълим мактабларида ва кўп қаватли уйларда қозонхоналарнинг мавсумга тайёргарлиги, иситиш тизимларининг аҳволи, аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан уларни бартараф этиш бўйича вилоят ва туман масъуллларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.