Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Зафаробод туманнинг 4-сектор ҳудуди "Лолазор" ҚФЙ ҳудудида Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.Эргашев раҳбарлигида фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда 29 мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди.
Жумладан, 1 нафар фуқарога эшитиш аппарати, 2 нафар ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит сертификатлари топширилди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.