Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ташаббуси билан Зафаробод тумани ҳокимининг ўринбосарлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари асосида баҳолаш натижалари муҳокама қилинди ва жорий йилни яхши натижалар билан якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни талабларига ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Миллий кадрлар заҳирасига номзодларни саралаш мақсадида ҳоким ўринбосарлари билим тести синовидан ўтказилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.