Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт тизими ходимларининг иш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳага кўрсатилаётган алоҳида эътибор туфайли турли хасталикларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва самарали даволаш борасидаги ишлар кўлами ва сифати йилдан-йилга юксалмоқда.
Жумладан, бугун Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан КТМП, ОП ва ОШПлардаги 98 нафар патранаж ҳамширага патранаж сумкалари ва замонавий компютерлар берилди. Шунингдек Зафаробод тумаги Тиббиёт бирлашмаси КТМПга замонавий УЗИ-аппарати топширилди. Ҳамширалар зарур восита ва жиҳозларга эга янги иш сумкалари билан таъминланганлиги уларнинг иш самарадорлигини, яъни хасталикларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш кўникмаларини оммалаштириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.