Жорий йилнинг 11 декабр куни Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда туман хокими Ў.Рахманов раҳбарлигида Сайёр қабул ўтказилди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 15 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан газ, ичимлик суви, контракт, ободонлаштириш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.