Ҳалқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш орқали, вохамизнинг турли-туман энг чекка ва олис ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашилиб, уларни қийнаётган муаммолари мунтазам равишда ўрганилмоқда. Хақиқатдан хам бугунги кунда хар қандай давлат идоралари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳолининг муаммоларини ҳал этиб келишмоқда.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Зафаробод тумани “Бирлик” ҚФЙда Жиззах вилояти прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари И.Эргашходжаевнинг Сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Хусанов, туман прокурори Х.Ш.Бектемиров, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. Қабулда 70 нафар фуқаролардан, 35 та мурожаат келиб тушди. Қабулда асосан электр симёғочлар, трансформатор, ички йўллар таъмири, кадастр ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган 26 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди ва 9 та мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича муддатлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга қатъий топшириқлар берилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларга бепул дори-дармон воситалари, 4 нафар ёшларга контракт маблағларини тўлаб бериш сертификатлари, 3 нафар фуқарога имтиёзли кредит сертификатлари, 8 нафар ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси ва мотокултиватор, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 1 нафар фуқарога ҳасса таёқ, 1 нафар фуқарога сиҳатгохга йўлланма ва 4 нафар ёшга ID-karta топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.