Шу йил 30 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз билан мамлакатимизда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун экани белгилаб берилди. Инсон манфаатларига қаратилган ислоҳотларнинг давоми сифатида Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги Фармони билан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тасдиқланди.
Мазкур стратегияда 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсад белгиланган бўлиб, 4-устувор йўналиш “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” деб номланади.
Ўз навбатида, ушбу устувор йўналишнинг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” номли бўлимидаги асосий мақсадлардан бири – давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантиришдир.
Бу ўринда Президентимизнинг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғ¬¬рисида”ги қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳузурида “Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат
органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари” ташкил қилинганини таъкидлаш лозим. Ушбу кенгашларнинг асосий вазифаси жисмоний ва юридик шахс-лар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўришдан иборат.
Шундай бўлса-да, судларда кўрилаётган ишларнинг таҳлили айнан пенсия билан боғлиқ низоларни судгача ҳал қилиш механизми деярли ишламаётганини кўрсатмоқда.
Бинобарин, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланганидек, судга қадар босқичда низоларни ҳал қилиш самарадорлигини 50 фоизга ошириш ҳамда судга қадар ҳал этилиши мумкин бўлган низолар юзасидан судларга келиб тушадиган ишлар сонини 50 фоизга камайтириш эвазига, ўз навбатида, фуқароларнинг судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ортиқча вақт сарфлаб, сарсон бўлиб юришларининг олдини олишга эришилади.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман судининг раиси Ж.Бахронов
скачать dle 12.0