Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан бугун Зафаробод тумани ҳокимлиги ходимлари тўлиқ сифатли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Иш берувчи ходимларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, аниқланган касалликларни даволаш ва қайта тиклаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.