Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи буғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистан маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамда бириктирилган ҳудудий тренерлар билан ҳамкорликда Зафаробод туманида “маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Тумандаги 10 маҳалалардаги “маҳалла еттилиги” 2 та гуруҳларга бўлинган ҳолда 11 та мавзулар бўйича ўқув-семинарини юқори савияда ўтказилмоқда. Семинарда салоҳиятли тренерлар томонидан “маҳалла еттилиги” учун зарурий кўникма ва билимлар берилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.