Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 23 февраль куни Зафаробод тумани ҳокими в.в.б Ж.Адилов томонидан, фуқаролар қабул бўлиб ўтди. Қабулда 8 нафар фуқаролар томонидан 6 та мурожаатлар келиб тушди. 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан электр энергияси, бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.