Зафаробод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Ш.Бектемиров "Бирлик" ҚФЙда ёшлар билан учрашди. Дастлаб Зафаробод туман прокурори ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар прокурор томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек "Бирлик" ҚФЙда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.