Ҳаёт ғаройиботларга бой. Инсон ҳамиша қизиқарли маълумотларга интилиб яшайди. Келинг, бугун китоблар ҳақида айрим кишилар билмаган маълумотлар билан ўртоқлашамиз!
- Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамони – Наполеон бўлиб, у ҳақда 10 000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ёзилган.
- Дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб оладилар.
- Жамоа билан китобни овоз чиқариб ўқиш бўйича энг узоқ давом этган марафон 224 соат кечган.
- Барча замон ва халқларнинг энг машҳур ёзувчиси Агата Кристидир. Унинг детектив ҳикоялари 50 дан ортиқ тилда чоп этилмоқда. Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.
- Аёллар эркакларга қараганда кўп (68 %) китоб сотиб оладилар.
- Дунёдаги энг оғир китоб: Британия музейида сақланувчи XVII асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.
- Фанда китоб ўғриларини библиоклептоман дейилади. Дунёдаги энг машҳур китоб ўғрисининг исми – Стивен Блумерг. У 270 кутубхонадан 23 000 нодир китобларни ўғирлаган. Унинг «коллекция»си нархи 20 миллион доллардан ошади.
- Қамоқда ёзиш режаси тузилган китоблар орасида Сервантеснинг «Дон Кихот», Жон Баняннинг «Авлиёнинг саёҳати», Оскар Уайльднинг «Қамоқдаги истиғфор», Николо Макиавеллининг «Ҳукмдор» асарлари мавжуд.
- Google дунёда чоп этилган барча бадиий, публицистик, илмий асарлар сонини ҳисоблаб чиққан. Уларнинг сони 130 миллиондан ошади.
- Битта роман ёзиш учун 500 соат кетади.
- Адабиётчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Шекспир асарларида «севги» сўзи 2259 марта, «нафрат» сўзи эса 229 марта такрорланган.
- Бальзак ярим соатда 200 бет китоб ўқиган.
- Аксарият ўқувчилар китобнинг 18-бетидаёқ унга қизиқишни йўқотадилар.
- Китобни секин ўқилганда 100 фоиз матн тушунилмайди, фақатгина 60 фоиз англанади, аксинча, тез ўқилганда матннинг 80 фоизи тушунилади.
Интернет материаллари асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Исломбек ҚУЛБУЛОВ тайёрлади.
скачать dle 12.0