Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда, туман хокими Ғайратжон Эшпулатов томонидан, Сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Хусанов, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Сайёр қабулда ўттизга яқин фуқаролар томонидан 18 та мурожаатлар келиб тушди. Асосан электр энергияси, ичимлик суви, ички йўл таъмири, оқова суви, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.