"Юксалиш" ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Шароф Рашидов тумани Олмачи қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда "Ўзбекистон-2030" стратегияси мазмун-моҳияти юзасидан муҳокама ташкил этилди. Тадбирда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида амалга ошириладиган мақсад ва вазифалар бўйича ҳарбий хизматчиларга батафсил тушунчалар берилди.
Жасурбек Қаршиев, "Юксалиш" ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси