Жиззах вилоят суди судьяси Н.Эрназаров ҳамда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахроновлар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Самарқанд” маҳалласида жойлашган 18-мактабда учрашув ўтказилди. Тадбир даовмида судьялар томонидан ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва судл тизими ҳақидаги билимларини ошириш юзасидан ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тарғибот тадбири давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов