Юртимизда Наврўз умумхалқ байрами, шунингдек муборак Рамазон ойи давом этаётган қутлуғ кунларда Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпулатов, туманидаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди.
Учрашувда туман ҳокими оилалар билан дилдан суҳбатлашиб, Ғайратжон Эшпулатов томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек учрашув давомида фуқаролар юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар, бунёдкорликлар учун шукроналик келтиришиб, тараққий этаётган юртимиз тинчлигига тилаб дуолар қилишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.