БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ
Инсон яралибдики, яхши яшашга интилиб яшайди. Аксарият кишилар келажагини моддий таъминотига қараб белгилашади. Тўғри-да, бой бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз?!
Бизнинг замонамизда матбуот нашрлари ёхуд Интернет тармоқлари орқали хорижлик миллиардерларнинг ҳаёти, бой бўлиш сирлари ҳақида кўплаб материаллар чоп этилмоқда. Айниқса, камбағалликдан миллионер бўлишга қадар оғир ҳаёт синовларини бошидан кечирган бойларнинг қандай қилиб пул жамғариш мумкинлиги хусусидаги семинар-тренинглар ташкиллаштириши урфга кирган.
Келинг, йирик тадбиркор-у ишбилармонларнинг бой бўлиш йўлидаги тажрибалари билан ўртоқлашамиз.
Омад формуласи
Бой бўлишни истасанг – ўйлагин, дейди америкалик руҳшунос ва файласуф Наполеон Хилл. Пулни бекорга сарф қилмаслик, интизомли бўлиш ва ҳамиша тўғри қарор қабул қилиш – омад формуласининг асоси. Агар бойлик сирини бир оғиз сўз билан ифода қилиб бўлганда эди, ўша биргина очқич сўзни айтиб қўяқолган бўлардик. Бунинг учун муттасил ўқиб-ўрганиш, ширин уйқулардан, тараллабедод базмлардан воз кечишга тўғри келади. Бой бўлишнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун ҳам тадбиркор миллиардерлар кўп эмас. Ўз орзуларини амалга ошириш учун машаққат чеккан одамларгина ниятига ета олишади.
Шунингдек, ҳар биримиз амал қилишимиз лозим бўлган бир нечта олтин қоидалар ёдда сақланг:
Бой бўлиш ҳақида хаёл суриш, орзу қилиш қийинмас. Аммо пул топиш учун нафақат ақлли бўлиш керак, балки изланувчан, тадбиркор ва айниқса меҳнаткаш бўлиш муҳимдир. Дунёга машҳур миллиардерларнинг аксарияти тасодиф туфайли эмас, балки тинимсиз меҳнат ва чиройли сабр орқали муваффақиятга эришганликларини яхши биламиз. Демак, юқоридаги фикрларга амалга қилган ҳолда бугунданоқ ҳаракатни бошланг! Муваффақият калити – қўлингизда!
Улуғбек НИЗАМОВ,
Америка Jacksonville университети
Бухгалтерия ва молия йўналиши
Бизнес бошқаруви магистранти