Зафаробод тумани “Беклар” тантаналар саройида “22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида сўз олган туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов сўзга чиқиб соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этди.
Шунингдек, тумандаги бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир давомида тумандаги барча маҳалла ходимлари ва нуронийларга Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.