Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпулатов "Нурафшон" ва "Писталикент" бўлиб аҳоли билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими Ғ.Эшпулатов, Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида гапирди.
Учрашувлар давомида Ғ.Эшпулатов аҳолининг мурожаатларини ҳам тинглади. Билдирилган фикрлар бўйича тегишли ташкилот ва идора вакилларига топшириқлар берди. Шунингдек туман ҳокими Ғ.Эшпулатов маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш ҳақида таъкидлаб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.