Юртимизда муборак Рамазон ойи давом этаётган қутлуғ кунларда Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпулатовнинг ташаббуси билан тумандаги "Беклар" тантаналар саройида бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар ҳамда рўзадорларга Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ифторликда иштирок этган нуроний отахон ва онахонлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.