Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Дин ишлари бўйича Қўмитанинг бош мутахассиси Ф.Маликов томонидан Зафаробод тумани Учунчи минтақавий ҳудуд 30-сон манзил калониясида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда мутаассиб оқимлар томонидан ижтимоий тармоқ платформаларида илгари сурилаётган даъволар, ёшлар орасида диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғоялари тарқалишининг олдини олиш юзасидан керакли тавсиялар берилди. Жазо муддатини ўтаётган шахсларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. "Сохта доъволар" номли видеоролик намойиш билинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.