Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Зафаробод туман "Баркамол авлод" болалар мактабида “ ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ - МАЪРИФАТ ” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувда Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Зафаробод туман бош мутахассиси Ф.Маликов, Зафаробод туман "Баркамол авлод" болалар мактаби ходимлари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.