Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, бугун Зафаробод тумани ҳокимлиги биносида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда "Микрокредитбанк" раиси ўринбосари И.Джуманиязов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Адилов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.
54 нафардан зиёд тадбиркор ва фуқаролар иштирок этган учрашувда муаммо ва таклифлар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари белгилаб олинди. Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш борасида ҳам фикр юритилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.