Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходимлари, Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпулатов, туман прокурори Хусниддин Бектемировлар аҳоли томорқаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Учрашувда аҳоли томорқасидан унумли фойдаланаётган шунингдек оилавий тадбиркорлик қилиш истагида булган фуқаролар билан суҳбатлашди.
Учрашув давомида оилалар даромадларини ошириш мақсадида кичик оилавий тадбиркорликларни йўлга қўйиш, яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.