Жорий йилнинг 26 апрель куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, туман адлия бўлими, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман «Ичимлик сув таъминоти» МЧЖ туман бўлими, туман электр таъминоти, “Зафарободтумангаз” газ таъминоти, ҳоким ёрдамчилари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Туман ҳокимининг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 1-чорак давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;
4. Сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
5. Туман адлия бўлими томонидан 2024 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
6. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
7. Туман аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида;
8. Зафаробод тумани Самарқанд маҳалласида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
9. Тумандаги ичимлик суви, иссиқ сув, электр энергияси (хусусан энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш, энергия самарадорлиги) таъминоти, табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар, канализация тизимини яхшилаш борасидаги ишлар, куз-қишга тайёргарлик ҳолати (иситиш тизими), айниқса, ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим, тиббиёт муассасалари) амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида;
10. Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
11. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида;
12. «Очиқ бюджет» ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида;
13. Ишсизлик ва бандлик (айниқса жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахслар) ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
14. Соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати тўғрисида;
15. Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш тўғрисида;
16. Туманда чорва моллари ва ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
17. Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
18. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.