Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Узун” маҳалласида жойлашган 10-мактабда учрашув ўтказилди. Тадбир даовмида судьялар ёшларга мамлакатимизда охирги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ёшларнинг билим олиши, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётлари учун ҳар бир соҳада яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди ва уларга ўз орзуларини амалга оширишлари, етук мутахассис бўлишлари учун бадиий китобларни кўп ўқишлари, ватанни севишлари, унга садоқат билан хизмат қилишлари тушунтирилди. Шунингдек, тарғибот тадбири давомида мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов