Маълумки, бугунги Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йилнинг ўтган даврида Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 3 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 197 млн. сўм амалда ундирилди.
Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 1-даражали юрист З.Р.Саидмуратов