Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги давлатчилик пойдеворини барпо этишдаги аҳамияти бебаҳо, жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маънавий, ижтимоий сохаларини тубдан ислох этишдаги ўрни эса беқиёсдир.
Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан сўнг босиб ўтилган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, тон маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Бу борадаги ютуқларимизни энг авволо Конституция билан боғлашимиз бежиз эмас албатта, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар давомида орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларини белгилаб берди.
Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди.
Ўзбек халқининг миллий қадриятлари умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириб, муштаркалик касб этганлиги учун хам Асосий Қонунимиз мамлакатда рўй бераётган барча жараёнларга ҳаётбахш таъсир ўтказиб келмоқда.
Конституция Ўзбекистонни дунёвий демократик давлат сифатида танитди. Унда кўп миллатли халқимиз, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги эътироф этилган. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб тан олинган ва ҳар тарафлама кафолатланган.
Конституция ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда Ватан, миллат, ўзлик, тарих ва айни пайтда бугунимиз ҳамда келажагимиз яққол гавдаланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 47-моддасида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши, давлатнинг уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби бош қонунимиз билан белгилаб қўйилди.
Халқимизнинг фаровон хаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Бош Қомусимизнинг асосий мақсади. Бугун мамалакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг замирида ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.
Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.Асатов