Жорий йилнинг 23 август куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 72-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари Исроилов Алишер Худжамович, Ўтагул Байжанова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.