Жорий йилнинг 28-сентябрь куни Зафаробод туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа-тур ўтказилди. Медиа-турда туман ОАВ ходимлари иштирок этди. Медиа-тур аввалида “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали бошлиғи С.Абдураҳмонов жорий йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Жумладан, Ёрқин маҳалласида 1.5 км ичимлик сув тармоғи тортилиб, 70 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек Нурафшон маҳалласида 1.2 км ичимлик сув тармоғи тортилиб, 30 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Лолазор маҳалласида 400 метр ичимлик сув тармоғи тортилиб аҳоли ичимлик суви билан таъминланди. Узун маҳалласида 450 метр ичимлик сув тармоғи тортилиб аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.