Жорий йилнинг 12 январь куни Зафаробод туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Зафаробод туманининг 2021 йилга мулжалланган дастурини тайёрлаш масаласи тўғрисида, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда туман соғлиқни сақлаш бўлими тизимида ташкил этилаётган “Тиббиёт бригадаларини” махсус компьютер-планшетлари ва мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминлаш ва Жиззах туманлараро иктисодий суди томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия ишида Олий Мажлисс Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Сиддиқов Рисқул иштирок этиб, Президентимиз М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатнома мазмун-мохиятини сессия қатнашчиларига тушунтириш бериб ўтди.
Шундан сўнг, Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги туман ҳокими Иброхим Қаршибоевнинг маърузаси тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати