https://t.me/kunuzJizzax/4217
Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 11 сентябрь куни “Зафарободда пахта теримчиларига ёвғон-шўрва берилди” мазмунида видео илова қилиниб, хабарлар тарқалган.
Ушбу кўтарилган масала юзасидан Зафаробод туман ҳокими, туман прокуратураси ходими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари инспекторлари, "Жиззах кентек" МЧЖ раҳбари ва бошқа маъсул ходимлар билан биргаликда хабарда келтирилган "Ёрқин Саид Хажакбар" фермер хўжалиги дала майдонида пахта тераётган теримчилар билан учрашилиб, ҳолат бирламчи ўрганилди.
Туман ҳокими теримчиларнинг муаммоларини тўлиқ эшитиб, улардан содир бўлган ҳолат учун узур сўради ҳамда ҳолат тўлиқ ўрганилиши, маълум қилинган камчиликлар бартараф этилиши, бугунгидек ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўрилишини маълум қилди.
Шунингдек, тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, 2 кун ичида тумандаги ёрдамчи теримчилар жойлашган объектлар ўрганилади ва аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.