Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 18-январдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30-сонли қарори билан “Истеъдодли ёшларни кашф қилиш ҳамда уларни қўллаб қувватлашга қаратилган “Мирзо Улуғбек ворислари” танловини ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг феврал-март ойларида Республика бўйлаб старт берилган танловда мамлакатимизнинг 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар муносиб иштирок этишмоқда.
Шу жумладан, Зафаробод туманида ҳам танловнинг 1-туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур босқичда иштирок этган 30 нафар ёшлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун ўз иқтидор ва истеъдотларини синовдан ўтказишди. Ўтказилган танлов натижаларига кўра туманнинг Писталикент ШФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи, ҳозирда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети хорижий филология факультети хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши 1-босқич талабаси Раҳмонова Насиба Баҳром қизи - 144 IQ тест балл, Писталикент ШФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи, ҳозирда Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейнинг аниқ фанлар йўналиши 1-босқич ўқувчиси Раҳмонов Ҳуршид Баҳром ўғли - 144 IQ тест балл ҳамда Узун қишлоқ фуқаролар йиғини Қўшработ кўчасида яшовчи, ҳозирда тумандаги 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Холиқулов Сарвар Тошпўлат ўғли - 128 IQ тест (минимал талаб 110 IQ тест балл) баллари ва танлов учун тайёрлаган ўз лойиҳалари билан вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0