Жорий йилнинг 4 март куни “Ипотека банк” АТИБ биносида шу банк томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томоиндан вужудга келган кредит қарздорлигни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган аризалар бўйича томонлар эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Маълумот ўрнида 2021 йил давомида Жиззах туманлараро иқтисодий судига “Ипотека банк” АТИБ томонидан жами 31 та даъво ариза келиб тушган. Шундан 17 таси қаноатлантирилган, 7 та даъво камчиликлар билан тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган, 2 таси иш юритишга қабул қилишдан рад этилган, 5 таси тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0