Зафаробод туман Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорнинг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманидаги томорқа ер эгаларига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, кооперация аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича қисқа муддатли амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш белгиланган.
Шунга асосан Зафаробод туманидаги "Бирлик", "Ёрқин" хамда Нурафшон махаллаларида қисқа муддатли ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўтказилган ўқув семинарида Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишчи гурухи раҳбари М.Мухаммадиев, бош мутахасислар Б.Хақназаров, Б.Артиков, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассиси Л.Махмудов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Х.Исматов ва мутахассислари, туманда фаолият юритаётган “Томорқа хизмати” МЖЧ раҳбарлари, томорқа ер эгалари, МФЙдаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Ўтказилган ўқув-семинар машғулотларида соҳа мутахассислари томонидан томорқа ер эгалари ва бошқа қизиқиш билдирган аҳолига барча амалий ва назарий кўникмалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0