Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.C.Джураев томонидан 2022 йил 02 март куни Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекцияси биносида сайёр учрашув ўтказилди.
Учрашувда Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси учрашув қатнашчиларига тадбиркорлик субъектларининг банкротликка юз тутиши сабаблари, уларни молиявий қўллаб қувватлаш орқали оёққа турғизиш чоралари, банкротлик тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, тугатиш суд бошқарувчилари, муваққат суд бошқарувчилари фаолияти, улар томонидан банкрот деб топилган тадбирколик субъектларини давлат реестридан чиқариш жараёнида амалга ошириши лозим бўлган ишлар, амалиётда йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки охирги йилларда давлат солиқ инспекциялари томонидан ночор ахволга тушиб қолган юридик шахсларни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар ҳажми ошган. Жумладан, 2022 йил 01 январдан март ойига қадар солиқ инспекциялари томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига 170 та аризалар киритилган. Шулардан 130 таси иш юритишга қабул қилиниб, юридик шахслар банкрот деб топилган, 2 та аризани қаноатлантириш рад қилинган, 17 та ариза камчиликлар билан берилганлиги сабабли иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилган. Қолганлари иш юритишга қабул қилиниб, ҳозирда қолдиқ ишларда. Шунингдек, аризаларнинг 112 таси сайёр судларда жойларга чиққан холда кўрилган.
Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ночор холатга келиши айниқса пандемия даврида жиддий муаммолардан бирига айланган. Бироқ айрим тадбиркорлар ўз фаолиятини қасддан ёки бошқа мақсадларда ночор холатга келтирган деб хисоблаб суд 5 та ариза юзасидан хусусий ажрим чиқарилган.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида учрашувда иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга алохида тушунтиришлар берилди.