Жорий йилнинг 25 марть куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида.
- Зафаробод тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг ахбороти тўғрисида.
- Туман Адлия бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
- Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш юзасидан 1, 2 ва 3-сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисида.
- Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Байжанова Ўтагулнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармон ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги 11-3-0-К/22-сон карори ижроси юзасидан ахбороти тўғрисида.
- Зафаробод туман Мактабгача таълим бўлими томонидан
2021 давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил
4 февралдаги “Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ишлари самарадорлиги устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.
- Зафаробод тумани ҳокимининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбасининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
- Аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.
- Зафаробод туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан инспекция бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
- Кадастр агентлиги Жиззах вилояти Зафаробод туман бўлими бошлиғи Б.Бегашевнинг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиш ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
- “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида
2022 йилда Зафаробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқлар тўғрисида туман ҳокимнинг ўринбосари Эшпўлатов Анвар Аблакимовичнинг ҳисоботи.
- Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар бўйича ахбороти тўғрисида.
- Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0