Режа асосида тумандаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилади!
https://www.facebook.com/groups/jizzax/posts/5325620094128895/
Ижтимоий тармоқларда "Жиззах вилояти Зафаробод тумани Лолазор КФЙдаги ахвол. Ачинарлиси бу жойлар ОБОД МАХАЛЛА дастуридан утган." мазмунида фото суратлар илова қилиниб, хабар тарқалган.
Ушбу кўтарилган масала юзасидан Зафаробод туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики ҳудудларда ёғингарчиликнинг кўп миқдорда бўлганлиги сабабли туман ҳудудидаги бир қанча қум-шағал қопламали ички йўллари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
Маълумки, йўллар ва бошқа инфратузилма иншоатларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш учун катта миқдордаги маблағлар ва вақт талаб этилади. Шу сабабли, хабарда келтирилган ва бошқа маҳаллалардаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ички йўллар ўрганилиб, жорий йилги Республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилаётган ички йўлларнинг манзилли дастурига таклифлар киритилади ва дастур асосида босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати