Ўзбекистон фуқаролик жамиятига асосланган демократия қуришни асосий мақсадга айлантирди. Бунда ҳукумат олдига бир неча муҳим вазифа қўйилди. Шулардан бири ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал билимга эга қилиб тарбиялаш ҳисобланади. Ушбу вазифаларни бажариш учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан президент мактаблари лойиҳаси йўлга қўйилди. Янги ташкил этилаётган президент мактаблари юртимизда таълим сифати ва самарасини ошириш бўйича локомотивга айланиши белгилаб олинди.
Бу лойиҳа мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Жорий ўқув йилидан фаолиятини бошлаган Жиззах шаҳридаги Президент мактабида ўқув жараёни, таълим сифати, ўқитиш методикаси ва яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов бошчилигида бир гуруҳ халқ таълими соҳаси вакиллари ташриф буюришди.
Мактаб маъмурияти ходимлари томонидан ташриф буюрганлар учун мактаб ичра кичик саёхат ташкил этилиб, ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шараоитлар, синф хоналари, лабаратория хоналари, ошхона, ётоқхона, кутубхона, дам олиш хоналари, спорт заллар ва бошқа хоналар билан бирма бир таништрилиб ўтилди. Саёхат давомида берилган саволларга мактаб маъмурияти ходимлари томонидан тўлиқ жавблар бериб борилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мактаб биносининг архитектуравий ва дизайн ечими жуда ажойиб бўлиб, матабда таълим сифатини оширишда ўзига хос бир омил сифатида рўл ўйнайди.
Шунингдек, мактабда ўқув жараёни «STEAM - таълим» дастури (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Art — санъат, Mathematics — математика) бўйича олиб борилади. Бу эса иқтидорли ёшларнинг фикрлаш қобилияти, ирода, ижодий салоҳияти, мослашувчанлигини ривожлантиришга имкон беради. Ушбу йўналишдаги дарслар инглиз тилида олиб борилади. Айни пайта мактаб STEAM методологияси бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланган.
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш учун президент мактабларида ўзбек тилида ўқитиладиган она тили ва адабиёти, тарих ва бошқа фанларни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор берилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.