Пахтакорларимизнинг айни кундаги хайрли мақсади: қуёшли кунлардан унумли фойдаланиб, ушбу йилги экиш мавсумини тезроқ якунлаш ва сифашли чигиш экишга эришишдан иборатдир. Жорий йилда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун туманимиз ҳудудидаги далаларда чигит экиш ишларини бошлаб юборишган. Бу йил туманимизда жами 9 минг гектар майдонга чигит экиш мўлжалланган бўлиб, айни кунларда бу муҳим агротехник тадбир қизғин давом этмоқда.
Мақсад:Сифатли экишга эришишдир.
Туманимиз бўйича жами 11 та отрядлар ташкил этилган бўлиб, мавжуд 79 та (шундан 30 та юқори унум билан ишловчи) сеялкаларнинг хаммаси тўлиқ ишлаб, бир кунда 700-800 гектарда чигит экишга эришилмоқда.
Мавсумда иш унумини ошириб, олдинги марраларда кетаётган “С.Рахимов”, “Мустақиллик”, “Тинчлик” ва “Беруний” номли ФХҲУлар меҳнаткашларининг самарали ишлари тахсинга лойиқ.
Қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган пахтачиликда жорий қилинган кластер тизими ҳам ҳудудлар тараққиётининг муҳим тармоғи бўлиб, янги иш ўринлари яратилишида муҳим омил бўлмоқда. “Жиззах Кентекс” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерининг туман ҳудудларида катта бригадаси иш олиб бормоқда.
— Механизаторларимиз пневматик сеялка ёрдамида ҳар гектарига 200 килограмм фосфорли ўғит ва 25 килограммдан Бухоро Р-1, Султон Р-1, С82-90 Р-3 ва Султон Р-2 навли чигит уруғини ерга қадамоқда.
— Чигит экиш ишларини тўғри йўлга қўйганмиз. Минерал ўғит ва чигит ташиш транспорти механизаторларимиз ўз ишларини масъулият билан бажаришмокда.
Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу Рамазон ойида бобо деҳқонларимизнинг хайрли ишларига унум ва барака, ҳосил йиғиш пайтида юзлари ёруғ бўлишларини тилаб қоламиз.
“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман
бўлими катта инспектори А.Тажикулов
скачать dle 12.0