Жорий йилнинг 15 апрель куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1.Зафаробод тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг ахбороти тўғрисида;
- Туман ҳокимининг сессия оралиғидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармони, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижроси юзасидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарори ижроси юзасидан чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари тўғрисида туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонининг 2-банди ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ризаев Қодир Равшановичнинг ҳисоботи;
- Туманда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуназаров Тохиржон Базарбаевичнинг ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонининг 8-бандидаги туманда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахриев Турсунбой Нарзуллаевичнинг ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд, боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдамга муҳтож I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган тезкор тиббий муолажага муҳтож, уй-жойга муҳтож, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд хотин-қизларни 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш орқали муаммоларини ҳал қилиш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи в.б Ш.Мавланованинг ҳисоботи тўғрисида;
- Зафаробод туман Мактабгача таълим бўлими томонидан 2021 давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонининг 2-банди ижроси юзасидан маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири Луқмонов Зафар Абдуллаевичнинг ҳисоботи тўғрисида;
- Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар бўйича ахбороти тўғрисида;
- Зафаробод туманида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан инспекция бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;
- Аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида;
14.Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0