Дунёда айни вақтда кечаётган иқтисодий вазият, аҳоли сонини кўпайиб бориши билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ортиб борётганлиги келгусида дон экинларини кўпроқ майдонларга экишни талаб этади. Бразилия, АҚШ, Аргентина, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари асосий соя дони етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи
мамлакатлар ҳисобланиб, ушбу мамлакатларда соя донидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқ истеъмолида етакчи ўринларда туради. Халқаро ФАО ташкилоти мутахассислари маълумотларига кўра, жорий мавсум дунё бўйича соя дони
385,5 млн. тонна, ўтган йилда олинган ҳосилга нисбатан 22,5 млн. тоннага кўп етиштирилиши кутилмоқда
Шундан келиб чиқиб, сўнги йилларда республикамизда ҳам соя етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2018 йилда 18500 га, 2019 йилда
19800 га ҳамда 2020 йилда 17314 га майдонда асосий ва такрорий экин сифатида етиштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февральдаги
ПҚ-5009-сон Қарорида соянинг маҳаллий ва хорижий навларини асосий экин сифатида етиштириш ҳамда республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлигини ўрганиш вазифалари белгиланган.
Кўп йиллик тадқиқотлардан маълумки, соя донидан олинадиган хом-ашёнинг хилма-хиллиги билан деҳқончилик тизимидаги барча ўсимликлар орасида ўзига хос ўрин эгаллайди. Чунки, унинг дони таркибида юқори сифатли аминокислоталар билан таъминланганлик жиҳатидан гўшт, сут, тухум каби энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша оладиган 28-55 % оқсил, 18-27 % экологик тоза ўсимлик мойи, 20 % углеводлар, кўплаб минерал тузларни, витаминлар сақлайди.
Соя илдизининг хусусияти ва уларда тyгaнaк бактерияларининг мавжудлиги ушбу ўcимликни азот ўзлаштирадиган ўcимликлар қаторига киритади. Соя агротехник аҳамиятга хам эгадир. Дуккакли экин сифатида соя тупроқни азот билан бойитади, бир йилда 1,0 гектарда ўртача 70-100 кг азот тўпланади. Соядан сўнг дала бегона ўтлардан анча тозаланади, соя кўпгина экинлар учун жуда яхши ўтмишдош бўла олади. Бундан ташқари соя сидерат экин сифатида ҳам қўлланилади. Бундан ташқари мазкур йўл билан ҳосил бўлган биологик азот экологик тоза бўлиб, у тупроққа, сизот сувларига, истеъмолчиларга заҳарли таъсир кўрсатмайди, шунингдек у сунъий азотли ўғитлар сингари меваларда тўпланмайди.
“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод
туман бўлими катта инспектори А.Тажикулов